Линклар

Россия ҳарбий учоғи Туркия бош вазири буйруғига биноан уриб туширилгани маълум бўлди


Туркия собиқ бош вазири Аҳмад Довутўғли

Туркия собиқ бош вазири Аҳмад Довутўғли

Туркия собиқ бош вазири Аҳмад Довутўғли 2015 йилнинг 10 октябрида Туркиянинг ҳаво ҳудудига Сурия томондан учиб кирадиган ҳар қандай учоқни уриб тушириш тўғрисида буйруқ берган ва натижада орадан кўп ўтмай – ноябрда Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилган, деб хабар қилди Туркияда чиқадиган Hurriyet Daily News газетаси.

Туркиянинг NTV телеканалига интервью берган Довутўғлига кўра, Туркия армияси бош штабига жангга кириш тартибига оид кўрсатмани айнан бош вазир беради. Собиқ бош вазир буйруқни Туркия ҳаво майдонини мудофаа қилиш заруратидан келиб чиқиб берганини таъкидлаб айтган.

Олдинроқ ўтган йилнинг ноябрида Россия ҳарбий учоғини уриб туширган қирувчи самолёт учувчилари қўлга олингани хабар қилинган эди. Анқара ҳокимининг баёнотига кўра, пилотлардан бири 15 июль куни амалга оширилган ҳарбий тўнтаришга уринишга алоқадордир.

Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти 2015 йилнинг 24 ноябрида Суриядан Туркия ҳудудига учиб киргани учун туркия ҳарбийлари томонидан уриб туширилган ва шу сабабли Анқара-Москва муносабатларига совуқчилик тушган эди.

XS
SM
MD
LG