Линклар

“Менда йўқ мебел қизларимда бўлсин”

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!


Резюме

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

19:41 9.8.2016

“Менда йўқ мебел қизларимда бўлсин”

Мен Бустонлиқ туманининг Бричмулло қишлоғида истиқомат қиламан. Мен сизларга қишлоғимизнинг даҳшатли аҳволи ҳақида ёзмоқдаман. Давлатимизнинг қора ишларини халқ билсин.

Бизнинг қишлоғимиз тоғлар орасида жойлашган. Бизлар эса бу тоғу тошларни боғу роғга айлантиргач кўп азоб тортдик. Масалан, ўзим ёшлигимдан ота-онам, ака-укаларим билан ер чопиб, тош териб умримни ўтказдим. Шу тариқа кун кўрардик. Ота-онам зўрға кун кечиришга етарди, шу туфайли на ўқишга борганмиз, на бир яхши кун кўрганмиз.

Вақт ўтиб, турмуш қурдим. Камчиликлар сабабли доим уйимиз нотинч бўлган. Масалан, мебелларим йўғлигини доим юзимга солишарди, камбағаллигим юзимга айтиларди. Биз икки фарзандлик бўлдик. Болалар катта бўлгач, катта еб кийинишади. Бизда на пул бор эди, на иш бор эди. Собиқ хўжайиним ишлидиган боғча ҳам ўзлаштирилиб олинган эди. Пул топиш йўли қомади. Бошқа собиқ хўжайиним Россияга пул ишлагани кетганлар.

Мен қайнонамнинг уйига қайтдим. Улардан ҳеч молиявий ёрдам тегмаганлиги сабабли мен қайнонамнинг пенсиясига қараб қолдим. Бироқ, бу қайнонамга ёқмади ва хўжайиним қайтгач, биз ажрашишга қарор қилдик. Мен ота-онамнинг уйига қайтдим ва биз бошқа ярашишга ҳаракат қилмадик.

Ота-онамнинг уйида яшаб юрдик. Ҳамма қатори, биз ҳам боғларимизга тапчан қўйиб, дам олишга келган мижозларга боғларимизни ижарага бериб бошладик. Ундан тушган пулга боғимизда уй қурдик. Шу пайтлар, худониям бизларга атаган ватани бор экан деб қувонардим. Қизларимнинг турмуш қуриш ёши етиб қолмоқда. Менда йўқ мебел қизларимда бўлсин деб отам билан боғни қонунга мувофиқ ишлатишга қарор қилдик ва барча солиқларни ўз вақтида тўладик, тозаликга риоя қилдик, ва эрталабдан кечга қадар меҳнат қилдик. Барчасини болаларимни шаҳарга ўқиш учун олиб келиш мақсадида қилдим.

Шунақа қилиб, болаларимни қишлоқдан шаҳарга олиб келиб мактабга жойлаштирдим. Уйни эса дача сифатида фойдаланишни мулжал қилиб, шароитлар яратиш учун кўчадан қарз олдим. Бир умидим шу уйдан эди. Бироқ, шуниям қўп қўрган амалдор бойлар келиб бузиб ташлашмоқда. Мен эса энди қандай кун кечирай? Ўзим ижарага олган квартирада яшасам… Болаларимни қандай энди боқаман? Айни пайтда, мен кўчаларда юрган гадойларнинг вазиятини ва азобларини чунмоқдаман. Бозор қилсак налоглар ва ҳужжатлар қағшатади, уй қурсак кадастр қағшатади. Бош вазир қишлоғимизга келганлар. Халқнинг яшаш шароитларини кўрганлар, аммо сабабини сўрамаганлар. Бу ноҳақликни ва тартибсизликни олдини ким ўзи олади?

Илтимос, менинг гапларимни одамларга етказинг. Одамлар бехабар бўлишмасин.

14:31 8.8.2016

«Қирғизистонинг чегарасини босиш учун 50 минг сум пора беришга мажбурмиз»

Ассалому алайкум, Озодлик Радиоси!

Мен сизларга Водийнинг Сўх туманидаги текширув постида рўй бераётган тартибсизликлар масаласида ёзмоқдаман. Сўхликлар айнан шу постдан ўтиш учун анча қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бутун Сўх аҳолиси бу аҳволдан норози.

Бу постдан зўрға қийинчиликлар билан 5-6 соатда ўтмоқдамиз. Иссиқ кунларда умуман туриб бўлмайди. Бечора қариялар ва қўлларида боласи билан келган аёллар анча азоб чекишмоқда.


Қирғизистонга қарашли Қадамжой текширув постидан умуман ўтиб бўлмайди. Жуда катта муаммо бўлиб қолган. Барча ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолатда ҳам пора беришга мажбурлашмоқда. Пулсиз ўтишнинг иложиси йўқ.

Водийдан Сўхга келишда Қирғиз назоратчиларига камида 50 000 минг сум бермоқдамиз. Йўлнинг аҳволини гапирмасак ҳам бўлади. Жуда ачинарлик ҳолат.


Озодликдан илтимос, бу тартибсизликларни матбуотга етказиб беришингизни сўраб қолмоқдамиз.

20:55 4.8.2016

“Tалабалар ўқитувчисининг тушлик пулини тўлашга мажбур”

Ассалому алайкум, Озодлик Радиоси!

Мен сизларга таълим тизимидаги тартибсизликлар туфайли ёзмоқдаман.

Жияним бу йил Агросаноат коллежини битирди. Порасиз бир қадам босиб бўлмайди. Аслида бепул бўлган нарсалар учун ҳам пул сўрашмоқда. Масалан, ҳатто тушлик қилиш учун пул сўрайди. Шунақа қилиб, талабалар ўқитувчисининг тушлик пулини тўлашга ҳам мажбур. Умуман олганда, Сирдарёмиз охирги пайтда порахўрликда анча кучаймоқда. Ахир, Мед. Коллежга ўқишга кириш учун 200-500 доллар пора беришга мажбурласа. Шу пулни берганлар аниқ ўқишга киришар экан. Сирдарё туманининг Охунбобоев маҳалласидаги Мед. Коллежига ўқишга кириш нархи 200 доллар.

Таълим тизимидаги тартибсизликлар орқали баъзилардан пул ҳам ишламоқда. Шу баъзилар коллеж битирувчиларига 3500 доллар эвазига Жиззах Мед. Институтига ўқишга киришни таклиф бериб юришган экан.

Сирдарёда 43-сонли мактаб бор. Мен фарзандимни айнан шу мактабга 1 синфга ўқишга бермоқчи бўлдим. Бу мактаб уйимизга яқин ва бизга жуда қулай. Ишонасизми, бир ҳафта сарсон қилишди. “Раҳбар йўқлар, қабул қилмаймиз, овора бўлманг” деб қайтариб юборишди. Кейинчалик қўшнилардан эшитишим бўйча, ҳужжатларнинг ичига 50 минг сум солиб бориш керак экан.

Ахир энди мактабга кириш учун пора беришга мажбур қилишса, биз нима десак бўлади?

20:14 2.8.2016

“Пропискасиз юриш учун 100 000 минг пора”

Иллюстратив сурат

Иллюстратив сурат

Ассалому Алайкум,

Мен Жиззахдан Тошкентга ишлагани келганман. Айни пайтда ишлаяпман, аммо прописка олиш учун рўйхатдан ўтмаганман. Вақтинча прописка олиш учун турар жой ва танишлар керак. Мен каби пропискасиз иш қидириб, ёки ишлаб юрганлар бу ерда жуда кўп. Бизларни рўйхатдан ўтказишмаяпти ва шу боис пропискага қўйилмаяпмиз. Тошкент Тўқимачилик Комбинатининг ичида турли цехлар мавжуд. Айнан шу цехларда ҳам ишлаймиз, ҳам яшаймиз, ҳам ухлаймиз.

Милиция ҳодимлари келиб ҳар биримизни 100 000 сўм пора беришга мажбурлайди. Бермаган тақдирда пропискаси йўқларни олиб кетяпти. Биз арзимаган 500 000 сўмга ишлаймиз ва ҳар ой 100 000 сўм беришга имкониятимиз йўқ. Участка нозири Ойбек доим биздан пул сўрайди, қўрқитади ва пора беришга мажбурлайди. Пул бермасангиз, 15 суткага қамайман дейди. Бу каби порахўрликга бархам бериш мумкинми?

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG