Линклар

Афғонистонда ИДга қарши жангларда беш нафар америкалик яраланди


Афғонистондаги АҚШ аскарлари (иллюстратив сурат).

Афғонистондаги АҚШ аскарлари (иллюстратив сурат).

АҚШ расмийлари тарқатган маълумотларга кўра, Афғонистон шарқида ўзини «Исломий давлат» гуруҳи аъзоси деб атовчи жангариларга қарши олиб борилган жангларда америкалик беш аскар яраланган. Генерал Жон Николсоннинг маълум қилишича, ҳарбийлар Нангарҳар вилоятида ўтказилган махсус амалиёт чоғида жабрланганлар. Генерал икки аскар хизматга қайтгани, яна уч нафари эваукация қилингани, бироқ уларнинг ҳам «руҳи кўтаринки» эканини билдирган.

Июнь ойида АҚШ президенти Барак Обама америкалик аскарларнинг Афғонистонда жангариларга қарши амалиётларда иштирок этишига имкон бермайдиган тартиб-қоидалардан воз кечганди. Шундан сўнг америкалик аскарлар афғон қўшинларига кўмак бериш учун толиблар ва бошқа жангариларга қарши ҳаводан зарба бериш ва бошқа тактикаларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлгандилар.

ИД вакиллари «Толибон» ҳаракати ичида ихтилоф чиққанидан кейин Нангарҳар вилоятидаги айрим жойларни эгаллаб олганди. Толибоннинг айрим аъзолари ИДга қўшилиб, ҳозирда собиқ сафдошларига ва ҳукумат қўшинларига қарши жанг олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG