Линклар

Меркель: Германия миграция сиёсатини ўзгартирмайди


Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель яқин кунларда мамлакатда амалга оширилган ҳужумларни кескин қоралаб чиқди, бироқ қочқинларга нисбатан сиёсатни ўзгартириш чақириқларини рад этди. Журналистлар олдида чиқиш қилган Меркель террорчилар Германиянинг “муҳтожларни қабул қилиш”га тайёрлигига таъсир кўрсатишни истаётганини қайд этди.

“Улар маданиятлар орасида нафрат кўрадилар ва улар динлар орасида нафрат кўрадилар. Биз бунга оғишмай қарши чиқамиз”, деди Меркель.

Германияда бир ҳафта ичида тўртта ҳужум содир этилди: афғонистонлик қочқин одамларга болта билан ҳужум қилди, келиб чиқиши эронлик бўлган германиялик шахс отишма чиқарди, суриялик қочқин пичоқ билан ҳужумни амалга оширди, яна бир суриялик ўзини портлатиб юборди. Бу ҳужумлар натижасида 13 киши, жумладан, уч ҳужумчи ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Меркелга кўра, бу ҳужумлар “кишини довдиратадиган ва депрессив ҳужумлар”дир, бироқ бу расмийлар вазият устидан назоратни йўқотганини абу расмийлар вазият устидан назоратни йўқотганини англатмайди.

Германия ҳукумати кейинги пайтларда муҳожирлар қабул қилаётгани учун тобора кўпроқ танқидга учрамоқда. 2015 йили бу мамлакатга миллионга яқин муҳожир келган, уларнинг аксариятини суриялик, афғонистонлик ва ироқликлар ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG