Линклар

АҚШ Россиянинг Ҳалабдаги “инсонпарварлик миссияси”дан ташвишда


Ҳалаб яқинидаги Сурия ҳукумат аскарлари.

Ҳалаб яқинидаги Сурия ҳукумат аскарлари.

АҚШ Давлат департаменти Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрида Россия бошлаган “кенг кўламли инсонпарварлик амалиёти” юзасидан ташвиш изҳор қилди. Америкалик дипломатларнинг билдиришича, афтидан, Москва жангарилардан таслим бўлишни талаб қилмоқда ва тинч аҳоли вакилларини қамалда қолган бу шаҳардан мажбуран эвакуация қилиш ниятида.

28 июль куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия ва Сурия қўшинлари тинч аҳоли вакиллари учун Ҳалабдан гуманитар йўлак очаётгани ҳамда қуролини топширган исёнчиларга хавфсиз ўтиш йўли таклиф қилаётганини эълон қилганди.

Сурия қўшинлари сўнгги пайтда 250 минг чоғли одам яшаётгани тахмин этилаётган Ҳалаб шаҳри қамалини кучайтирганлар.

Ҳалабликларнинг айримлари уларга шаҳарда очликдан ўлиш ёки Ҳалабни тарк этиш ҳаракати чоғида қўлга олиниб, қийноққа солиниб ўлдирилиш ўртасида танлаш имконияти берилаётганини айтиб, бу таклифни рад этганлар.

Сурия президенти Башар Ассад куни кеча Дамашқда яқин уч ой ичида қуролини топшириб, таслим бўлган исёнчилар афв қилинишини билдирган.

XS
SM
MD
LG