Линклар

Ўта оғир вазнда WBA чемпиони бўлган ўзбекистонлик Руслан Чагаев боксчилик фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда sportbox.ru интернет-портали Чагаевнинг менежери Тимур Дугазаев сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Дугазаевга кўра, Чагаев рингни тарк этиш ҳақида қарор қабул қилишига кўзи билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, 2001 йили Руслан Чагаевнинг кўзи операция қилинган.

Бир неча кун аввал Жаҳон бокс уюшмаси Русланни чемпионлик унвонидан маҳрум қилганди. Уюшманинг бундай қарор чиқаришига Чагаевнинг пуэрторикалик боксчи Фрес Окендо билан жанг ўтказишдан бош тортгани сабаб бўлган.

Май ойида австралиялик Лукас Браун тест намуналарида тақиқланган кленбутерол моддаси борлиги аниқланди ва у чемпионлик камаридан маҳрум этилиб, унинг камари Чагаевга қайтариб берилганди.

10 йилча муқаддам Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган андижонлик Руслан Чагаев уч йилдан буён Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси номи билан юритиладиган "Аҳмат Ҳожи Қодиров" бокс клуби номидан жанг ўтказиб келаётганди.

XS
SM
MD
LG