Линклар

logo-print

Салимбойвачча депутатликка чоғланган курашчи Артур Таймазовни қўллаб чиқди


Артур Таймазов ва Салим Абдувалиев Лондон Олимпиадасида, 2012 йил августи.

Артур Таймазов ва Салим Абдувалиев Лондон Олимпиадасида, 2012 йил августи.

Ўзбекистон спорт кураши уюшмаси раиси Салимбой Абдувалиев Россия Давлат думаси депутатлигига талабгор бўлган курашчи Артур Таймазов номзодини қўллаб, Шимолий Осетия-Алания раҳбари вазифасини бажарувчи Вячеслав Битаровга мактуб йўллаган. Podrobno.uz сайтининг ёзишича, С. Абдувалиев ўз хатида А. Таймазовнинг ҳам Ўзбекистон, ҳам Россияда жисмоний тарбия ва спорт ривожи йўлидаги хизматларини эътироф этган.

Узметроном сайти Ўзбекистонда ҳеч қачон яшамаган, бироқ бу мамлакат байроғи остида мусобақаларда қатнашган Артур Таймазов уч марта Олимпия чемпиони бўлгани ва бир марта Олимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритгани, мусобақалар тугагач эса елкасидан ўзбек байроғини ечиб, ўз ватанига – Шимолий Осетияга қайтганини писанда қилади.

Нашр қайдича, Салимбойваччанинг депутатликка чоғланган курашчи Таймазовга қўллови нечоғли ярарли бўлганини шу йил сентябрь ойида ўтказиладиган Россия Давлат Думасига сайловлар кўрсатади.

XS
SM
MD
LG