Линклар

Германиянинг Кёльн шаҳрида испаниялик туристларга ҳужум қилганликда айбланиб ҳибсга олинган россиялик тўрт нафар футбол ишқибози суд ҳукмига кўра, 1 йилгача муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди.

Deutsche Welle маълумотига кўра, яна бир россиялик фанат ишини суд 17 август куни кўриб чиқади.

Россиялик футбол ишқибозлари 16 июнь куни ҳибсга олинганди. Полиция маълумотига кўра, улар антифашизм наклейкаларини тарқатаётган испаниялик уч нафар туристга ҳужум қилганликда айбланган.

11 июнь куни Марселда Британия-Россия ўйинидан сўнг рус ишқибозлари инглиз фанатларига ҳужум қилгани оқибатида Британия фуқароси оғир аҳволда касалхонага олиб келинган ва бир неча кундан сўнг вафот этган.

43 нафар россиялик футбол ишқибози 14 июнь куни қўлга олинган эди. Ҳибс қилинганлардан уч нафари 16 июнь куни Марсел суди ҳукми билан 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

XS
SM
MD
LG