Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:42

C5+1: АҚШ ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари Вашингтонда учрашади


Самарқанд, 1 ноябрь 2015 йил.
Самарқанд, 1 ноябрь 2015 йил.

3 август куни Вашингтонда Марказий Осиёнинг беш давлати ҳамда АҚШ ташқи ишлар вазирлари мулоқот қилади.

C5+1 деб номланган диолог ўтган йили Самарқандда бошланган. АҚШ Давлат котиби Жон Керри 2015 йилнинг кузида минтақага сафар қилиб, президентлар ва вазирлар билан гаплашган эди.

“Америка овози” радиосининг ёзишича, АҚШнинг Марказий Осиё бўйича бош дипломати Даниэл Розенблюм 3 августдаги учрашувда асосий эътибор минтақавий интеграция мавзусига қаратилишини айтган.

Маслаҳатлашувдан сўнг беш регионал лойиҳа эълон қилиниши кутилмоқда. Булар савдо, транспорт, экология ва иқлим, маданий ҳамкорлик ҳамда ислоҳотларни тарғиб қилувчи дастурлардир.

XS
SM
MD
LG