Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:54

Америкалик мусулмон Трампни конституцияни ўқишга чақирди


28 июль куни Филаделфиядаги демократлар қурултойида ҳалок бўлган АҚШ аскарининг отаси, мусулмон муҳожир Хизр Хон Дональд Трампни қоралаб, “АҚШ конституциясини ҳеч ўқиб кўрганмисан?”, дея уни сўроққа тутди. Хон чўнтагидан конституция ёзилган китобчани чиқариб, уни Трампга бериб туриши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Америка овози” маълумотига кўра, Хон оиласи Бирлашган Араб Амирликларидан Америкага муҳожир бўлиб борган. Унинг ўғли капитан Ҳумоюн Хон 2004 йил Ироқда хизмат қилаётган пайти ҳарбий база олдидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган.

“Дональд Трамп мусулмонларни тинимсиз ёмонотлиқ қилмоқда. У бошқа озчилик гуруҳларга ҳам, аёллар, судьялар, ҳатто ўз партияси раҳбариятига ҳам ҳурматсизлик қилаяпти”, деди Хон.

АҚШ Президенти Барак Обама ҳам демократлар қурултойида Дональд Трампни диний тоқатсизликни қўллаётганлик ва Америка қадриятларига ҳиёнат қилаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG