Линклар

АҚШнинг Флорида штатида тўртта одамда инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган Зика вируси аниқланган.

Хавфли касалликнинг Лотин Америкаси ва Кариб оролларидан бошқа давлатларга у ерга борган одамлар орқали тарқалиши айтилаётган эди.

Флоридадаги тўртта холат ушбу касалликни чивинлар ҳам ташиши мумкин деган фаразларни кучайтирди.

Зика вируси Эдес чивинининг чақиши билан юқади. Бу чивин Канада ва Чилидан ташқари, Америка қитъаларининг барча мамлакатларида мавжуд.

Иситма ва бош оғриғини келтириб чиқарувчи мазкур инфекция аллақачон Кариб ороллари, Шимолий ва Жанубий Американинг 20дан ортиқ мамлакатида қайд этилган.

Зика вируси минглаб болаларнинг ривожланмай қолган мия билан туғилишларига сабаб бўлгани айтилади. Ҳозирча унга қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.

XS
SM
MD
LG