Линклар

Россияда 4 нафар марказий осиёлик муҳожир ИШИДга одам ёллаганликда айбланди


Россиянинг Твер шаҳрида яшаган 4 нафар марказий осиёлик меҳнат муҳожири Ироқ ва Суриядаги "Исломий давлат" экстремист ташкилотига одам ёллаганликда айбли деб топилди.

Г.Атаханов, Г.Жумаев, Д.Камолдинов ва А.Коҳҳоровлар халқаро террор ташкилотлари билан тил бириктирганликда айбланиб, 28 йилдан 30 йилгача бўлган муддатларга озодликдан махрум этилдилар.

Суд хулосасида айтилишича, улар 2014 йилдан бери ноқонуний яшаб келган ва интернет орқали ИШИД вакиллари билан мунтазам алоқада бўлган.

Ижтимоий тармоқларда ИШИД сафларига кирмоқчи бўлган россияликлар билан танишиб, уларга ИШИДчилар билан боғланиш мумкин бўлган маълумотларни бериб келганлар.

Айбланувчиларнинг Марказий Осиёнинг қайси давлати фуқаролари экани айтилмаяпти.

XS
SM
MD
LG