Линклар

1 август куни Ўзбекистонда мобил телефон xизматлари вақтинча тўхтайди


1 август куни Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан уяли телефон операторлари айрим алоқа хизматлари ўчириб қўйилишини маълум қилди.

Мобил операторлари 1 август куни эрталаб соат 8:30дан 13:30гача SMS, MMS, WAP ва GPRS хизматлари ишламаслигини билдирди.

Мазкур чора-тадбирларнинг абитурентларнинг синов пайти шпаргалкалардан фойдаланиши ва бошқа тур сохтакорликлар олдини олиш мақсадида амалга оширилаëтгани иддао қилинади.

XS
SM
MD
LG