Линклар

logo-print

Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилишига маблағларни камайтирмоқчи


Тожикистон ҳукумати келаси йилдан Роғун гидро электр станцияси қурилиши учун ажратадиган ҳаражатлари миқдорини 165 миллион АҚШ долларига камайтиришни режаламоқда.

Бу ҳақда Тожикистон молия вазири Абдусалом Қурбониён маълум қилди.

Вазир ҳаражатлар камайтирилиши сабабларини айтмади.

Жаноб Қурбониёнга кўра, гидро иншоот қурилиши учун ажратиб келинган маблағлар миқдори сўнгги уч йил мобайнида 254 миллион долларни ташкил қилган.

Эслатамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг эътирозлари сабаб Роғун гидро электр станцияси қурилиши чўзиб келинаётганди.

Тошкент ҳукумати Роғун ГЭСининг қурилиши Ўзбекистон экологиясига салбий таъсир кўрсатиши ва мамлакатни сувсиз қолдириши борасида ташвиш билдириб келади.

XS
SM
MD
LG