Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

АҚШда "Каримова пуллари" устида тортишаётган томонларга яна уч ой муҳлат берилди


АҚШнинг Нью Йорк шаҳридаги маҳкама Ўзбекистон президентининг тўнғичи Гулнора Каримовага оид кўрилган 850 миллион АҚШ долларилик музлатилган маблағлар тақдирини судсиз келишиб олишлари учун америкалик ва ўзбекистонлик адвокатларга яна уч ой муҳлат берган.

Бу ерда гап коррупцион схемалар орқали орттирилгани даъво қилинаётган Швейцария банкларидаги 550 миллион АҚШ доллари, АҚШ, Ирландия,Люксембург, Белгия банкларида ҳибс этилган 300 миллион долларлик маблағлар ҳақида бормоқда.

АҚШ Адлия департаменти ҳибс этилган маблағларни ўз тасарруфига ўтказиш учун қонуний чора кўришни бошлаганди.

Ўзбекистон томони эса Нью Йорк маҳкамаси ҳакамига мактуб ёзиб, коррупцияга алоқадор шахслар жазога тортилганини пеш қилишан холда АҚШдаги адвокатлик ширкати орқали пуллар Ўзбекистонга қайтарилиши керак, деган талабни илгари сурганди.

Нью Йорк Жанубий Дистрикт маҳкамаси шу йилнинг май ойида бу иш юзасидан АҚШ ва Ўзбекистон расмийларига ўзаро музокара олиб бориш ва мумкин ечимга келишиш учун муддат белгилаганди.

Агар томонлар пулларнинг тақдири юзасидан музокара олиб бориб, маълум бир ечимга келмасалар маҳкама қайта бошланиши мумкинлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG