Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:19

Арманистонда журналистларга нисбатан куч қўлланилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди


Арманистон прокуратураси Ереванда жума кунги норозилик намойишлари пайти журналистларга нисбатан куч қўлланилгани факти юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Еревандаги намойишлар пайти дубилғалар билан қуролланган ҳарбий кийимдаги одамлар журналистларга ташланган.

Оқибатда 15 нафар журналист, жумладан Озод Европа/Озодлик радиоси мухбирлари ҳам ҳужумдан жабр кўрган.

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Том Кент Арманистон пойтахтида матбуот ходимларига қилинган ҳужумларни қоралади ва полицияни журналистлар хавфсизлигини таминлашга чақирди.

Жума куни полиция Ереван марказига йиғилган намойишларни тарқатиш учун махсус мосламаларни қўллади, юздан зиёд одамни қўлга олди.

Ҳозирда йигирмадан ортиқ намойишчи ҳибсда қолмоқда.

XS
SM
MD
LG