Линклар

Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги 31 июль куни хабар беришича, Туркия қуролли кучларининг 1389 нафар ходими АҚШда жойлашган диний пешво Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадорликда гумон қилиниб, ишдан бўшатилди.

Фатҳуллоҳ Гулен 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси амалга ошмаган ҳарбий тўнтаришни ташкиллаштиришда айбланмоқда.

Гулен ушбу айбловларни қатъиян рад этган.

Ушбу хабар чиқишидан бир неча соат муқаддам президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон қуролли кучларга бир нечта ўзгартириш киритишни режалаштираётганини айтганди.

Мазкур режага мувофиқ, Туркияда бир нечта ҳарбий академия беркитилади ва қуролли кучлар устидан ҳукумат назорати кучайтирилади.

XS
SM
MD
LG