Линклар

Ереванда қуролли гуруҳ ва полиция ўртасидаги тўқнашув давом этаётир


Арманистон пойтахти Ереванда полиция биносини эгаллаб олган қуролли гуруҳ ва полиция ўртасида тўқнашув давом этмоқда.

Арманистон расмийлари гуруҳни 30 июлгача қуролларини ташлаб, таслим бўлишга чақирган, акс ҳолда уларга қарши кенг кўламли амалиёт бошланишини айтган.

Ҳужумчилар икки ҳафатадан бери қоровул полки штаби биносини эгаллаб келмоқда.

Ҳужумчилар июнь ойида қўлга олинган мухолифатчи Жирайр Сефилянни озод этишни талаб қилмоқда.

Улар яна Арманистон президенти ҳамда бош вазири истеъфога кетишини талаб қилишган.

Ҳозиргача ҳужумчиларнинг саккиз нафари жароҳат олган.

XS
SM
MD
LG