Линклар

Америкалик спортчи 7,5 километр баландликдан ерга сакраб омон қолди


Калифорниянинг Сими водийсида америкалик Люк Эйкинс 7,5 километр баландликдан парашютсиз 30 метрга 30 метр сеткага сакраб омон қолди.

42-яшар спортчининг сетка устига парашютсиз тушишини Fox News телеканали тўғридан-тўғри намойиш қилиб турди.

Парашютсиз ерга сакраркан Эйкинснинг тезлиги соатига 193 километрга етди.

Эйкинс умри давомида парашютда 18 минг мартадан кўпроқ сакрашни амалга оширган.

У парашютдан сакраш бўйича ҳаваскор ва каскадёрларга мураббийлик қилади.

Эйкинс ерга парашютсиз сакраш ғояси унда икки йил муқаддам пайдо бўлганини айтади.

XS
SM
MD
LG