Линклар

logo-print

Ўзбекистон электрон ҳукумат ривожланаётган ўнта давлат қаторига киритилди


Ўзбекистон электрон ҳукумат ривожланиш даражаси бўйича дунёда 80 ўринни эгаллади.

Бундай кўрсаткич Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукуматлар бўйича ўтказган сўрови натижасида маълум бўлди.

Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича БМТ департаменти бундай сўровни ҳар икки йилда бир ўтказади.

Департамент дунё мамлакатларида электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражасини кузатиб боради.

30 июлда нашр этилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон 2014 йилга қиёсан 20 ўрин юқорилаган.

Шу тариқа Ўзбекистон электрон ҳукумат фаолиятини сезиларли даражада яхшилаган ўнта мамлакат қаторига кирди.

Рўйхатда Британия биринчи ўринда, Австралия иккинчи ўринда ва Жанубий Корея учинчи ўринда бормоқда.

XS
SM
MD
LG