Линклар

Туркия Европадан октябргача визасиз режим масаласини ҳал этишни талаб қилди


Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.

Туркия Европа Иттифоқидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар турк ватандошларига визасиз режим жорий этишни талаб қилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бу талаб инобатга олинмаса, Европа Иттифоқи билан қочқинлар масаласида эришилган шартнома Анқара томонидан бажарилмаслигини билдирди.

Шу йилнинг март ойида Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасида қочқинлар масаласида юзага келган бўҳронни бартараф этиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Шартномага мувофиқ денгизни ноқонуний сузиб ўтиб, Европага келган мигрантлар Туркияга қайтарилади. Ҳар бир қайтарилган ноқонуний мигрант ўрнига Европа қонунан битта суриялик қочқинни қабул қилади. Қайтарилган қочқинлар эҳтиёжини қоплаш учун Европа Иттифоқи Туркияга 6 миллиард евро ажратишни ҳамда турк ватандошларига визасиз режим жорий этишни ваъда қилган эди.

Туркияда давлат тўнтариши уриниши барбод бўлганидан сўнг Анқара расмийлари мамлакат ҳудудида Инсон ҳуқуқлари Европа Конвенциясининг амал қилишини вақтинча чеклади.

Президент Режаб Тоййиб Эрдўғон исёнчилар учун ўлим жазоси бериш масаласини кўтарганидан сўнг Европа Иттифоқи жорий йилда Туркияга нисбатан визасиз режим жорий этилиши кўриб чиқилмаслигини билдирган.

XS
SM
MD
LG