Линклар

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида мухолифат ҳукумат кучларига қарши жангларни бошлади


Бугунги Сурия.

Бугунги Сурия.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида якшанба куни қуролланган мухолифат шаҳарнинг каттагина қисмини назорат қилаётган ҳукумат кучларига қарши жангларни бошлади.

Британиядаги Сурия инсон ҳуқуқлари маркази якшанба куни Халабнинг мухолифат назорат қилаётган қисми ҳукумат кучлари томонидан бомбардимон қилинганини билдирган эди.

Ҳалаб Суриядаги иккинчи йирик шаҳар ҳисобланади. Ҳалабнинг бир қисмини мухолифат, иккинчи қисмини эса президент Башар Ассадга содиқ ҳукумат кучлари назорат қилади.

Икки ҳафта олдин ҳукумат кучлари Ҳалабнинг мухолифат назорат қилувчи қисмига элтувчи марказий йўлларни қамал қилган. Бунинг ортидан юз минглаб одам озиқ-овқат ва тиббий хизматдан маҳрум бўлган.

XS
SM
MD
LG