Линклар

Кобулдаги Нортгейт меҳмонхонасидаги жангда НАТО кучлари ҳам қатнашди


Кобулдаги Нортгейт меҳмонхонаси олдидаги вазият.

Кобулдаги Нортгейт меҳмонхонаси олдидаги вазият.

Расмий маълумотга кўра, тунги соат 1 дан 30 дақиқа ўтгандаТолибон жанггарилари портловчи модда ўрнатилган юк машинасини Нортгейт меҳмонхонаси дарвозаси олдида портлатиб юборган ва жанггарилар меҳмонхонага бостириб киришга ҳаракат қилган.

Толибон ва Афғонистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги жанг тун бўйи давом этган. Жангда НАТО кучлари ҳам қатнашган. Отишма пайтида уч жанггари ўлдирилган. Афғонистон полициясининг бир зобити ҳалок бўлган, тўрт полициячи яраланган.

Аввалроқ Кобулдаги Нортгейт меҳмонхонаси олдида 1 август куни эрта тонгда портловчи модда юкланган юк автомашинаси портлатилгани хабар қилинган¸ бироқ расмийлар воқеа тафсилотлари ва талафотлар ҳақида маълумот бермаган эди.

Нортгейт меҳмонхонасида асосан хориж фуқаролари истиқомат қилади. Бундан ташқари мазкур меҳмонхона Афғонистондаги хориж қўшинлари ва пудратчиларга хизмат кўрсатувчи логистик марказ ҳам ҳисобланади. 2013 йилда Нортгейт меҳмонхонасига дипломатик мақом берилган.

XS
SM
MD
LG