Линклар

Қирғизистон расмийларига кўра¸ 1 август куни Ўш аэропортида “Исломий давлат” террор гуруҳи сафига қўшилиш учун Сурияга отланган 20 яшар шахс қўлга олинган.

Асли боткентлик бу шахс Ўшдан Санкт-Петербургга учиш олдидан Қирғизистон Чегара хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Шахси очиқланмаëтган Қирғизистон фуқароси Россиядан Туркияга¸ ундан эса¸ ишидчилар сафига қўшилиш учун Сурияга кетиш режасида бўлганини тан олган.

Ўтган ой қирғиз расмийлари Сурия ва Ироқда жиҳодчилар сафида жанг қилиб ватанига қайтган бир неча қирғизистонликнинг ҳибсга олинганини маълум қилган эди.

Бишкек расмийларига кўра¸ Сурия ва Ироқдаги ишидчилар сафида ҳозирда 500 дан ошиқ қирғизистонлик жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG