Линклар

logo-print

Ўтган ой ҳужумга учраган икки қозоқ полициячиси касалхонада ўлди


18 июль кунги ҳужумчи дарҳол қўлга олинди¸ айни пайтда¸ ҳужум оқибатида ўлганлар сони саккизтага етди.

18 июль кунги ҳужумчи дарҳол қўлга олинди¸ айни пайтда¸ ҳужум оқибатида ўлганлар сони саккизтага етди.

Қозоқ расмийларига кўра¸ ўтган ой амалга оширилган “террор ҳужуми” пайтида оғир жароҳат олган икки полиция зобити 1 август куни Олмаота касалохнасида жон берган.

Серик Абилдаев ва Мейрамбек Раҳматуллаевлар ўлими билан Олмаотада амалга оширилган хуружлар оқибатида ўлганлар сони саккизтага чиқди.

18 июль куни 26 яшар олмаоталик Руслан Кулекбаев шаҳар полиция департаменти ва Миллий хавфсизлик комитети биносига ўт очди.

Ҳужум пайтида олти одам¸ жумладан¸ истеъфодаги полиция офицери¸ чегара хизмати зобити ва тўрт полициячи ўлдирилган эди.

Қозоғистон президенти бу хуружни “террор акти” деб баҳолади¸ расмийлар ўтмишда бир неча марта қамалиб чиққан Кулекбаевнинг полицияга нисбатан нафрат асосида бу жиноятни якка ўзи режалаштиргани ва амалга оширганини билдирди.

Ҳужум пайтида қўлга олинган Кулекбаев террорчилик¸ қотиллик ва қотилликка уриниш каби қатор оғир жиноятларда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG