Линклар

Туркия жанубий-шарқида содир бўлган портлашда беш полициячи нобуд бўлди


Туркия жанубий-шарқида содир бўлган портлаш натижасида ҳуқуқ-тартибот идораларининг беш нафар ходими ҳалок бўлди. Асосан курдлар истиқомат қилувчи Бингўл вилояти губернаторининг маълум қилишича, портлаш чоғида яна тўрт киши жабрланган. Портлаш содир бўлган пайтда қурбонларнинг ҳаммаси машинада кетаётган бўлган.

Бингўл губернатори ҳужум учун масъулиятни Курдистон ишчи партияси аъзоларига юклади. Курдистон мустақиллигини даъво қилувчи бу гуруҳ Туркия ва ғарб ўлкаларида террорчи ташкилот ўлароқ кўрилади. Партия яширин фаолият бошлаган 1984 йилдан бери бу ерда 40 мингдан зиёд одам ўлган.

Турк расмийлари ва Курдистон ишчи партияси аъзолари ўртасидаги тўқнашувлар Анқара билан тинчлик музокаралари барбод бўлганидан кейин қайта бошланган. Ўтган ҳафта Ҳаққари вилоятидаги тўқнашувда 8 нафар турк ҳарбийси ва 35 нафар курд жангариси ўлганди.

XS
SM
MD
LG