Линклар

АҚШ учоқлари Ливияда ИД истеҳкомларини нишонга олди


Сиртдаги электр станцияси устида ИД байроғи ҳилпираб тургани иддао этилаётган видеодан лавҳа.

Сиртдаги электр станцияси устида ИД байроғи ҳилпираб тургани иддао этилаётган видеодан лавҳа.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Ливия расмийлари илтимосига кўра мамлакат ҳудудидаги “Исломий давлат” гуруҳи истеҳкомларига ҳаводан зарба берди.

Пентагон маълумотига кўра, нишонлар Ливиянинг собиқ лидери Муаммар Қаддафийнинг она шаҳри Сиртда бўлган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Питер Кук ҳужумлар Ливия расмийларидан сўров келганидан кейин ва ҳарбий маслаҳатчилар тавсиясига кўра президент Барак Обама тасдиғи асосида амалга оширилганини билдирди. У пойтахт Триполи ва Бинғози шаҳарлари ўртасида жойлашган Сиртдаги амалиётлар давом этишини ҳам маълум қилди. Бу шаҳарда 80 минг чоғли одам яшайди.

Қаддафий режими қулатилиб, унинг ўзи ўлдирилганидан кейин Ливиянинг катта қисми хаос ичида қолди. Мамлакатни бошқаришга икки ҳукумат даъвогарлик қилиб чиқди. Бу ерда бир неча қуролли гуруҳ, шу жумладан, “Исломий давлат” гуруҳи нефть заҳиралари устидан назорат учун ўзаро кураш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG