Линклар

Украин сиёсатчилари Қрим ҳақидаги фикрлари учун Трампни танқид қилмоқда


АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп.

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп.

Украиналик сиёсатчилар АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни Қрим яримороли ҳақида куни кеча берган изоҳи учун танқид қилмоқдалар.

31 июль куни берган интервьюсида Трамп президент этиб сайланиб қолгудек бўлса, 2014 йил мартида Россия томонидан аннексия қилинган ҳудудни тан олиш имкониятини кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида баёнот берганди.

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Фейсбукдаги ўз саҳифасида Трампнинг бу сўзларини “иснод келтирадиган” баёнот, деб атади. У яна: “Путин диктатурасини қўллайдиган маргинал АҚШ ва дунёда демократик эркинликлар кафолати бўла олмайди”, дея қўшимча қилди.

Украина собиқ бош вазири Арсений Яценюк Трамп изоҳини “эркин дунё қадриятлари учун хавф” дея баҳолади.

“Буни жоҳиллик деб ҳам атаб бўлмайди. Бу ахлоқий ва маданий принципларнинг бузилишидир”, деди Яценюк.

XS
SM
MD
LG