Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” мустақиллик тенгдошларига бепул авиачипта таклиф қилмоқда


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК учоқлари.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК учоқлари.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси мустақиллик тенгдошларига шу йил 1 сентябридан 31 октябригача республика ичидаги йўналишларга бепул авиачипта тақдим этмоқчи.

“Агар Сиз 1991 йил 1 сентябрида туғилган бўлсангиз, унда 1 августдан бошлаб совға - авиачиптани расмийлаштириш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг авиачипталарни сотиш шохобчаларига мурожаат қилишингиз мумкин”, дейилади ширкат сайтида чоп этилган эълонда.

Шунингдек, Мустақиллик кунида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” қатновларида парвоз қиладиган барча йўловчиларга учоқ ичида компания ходимлари томонидан эсдалик совғалари улашилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG