Линклар

Жанубий Кореяда прокуратурадан қочиб кетган ўзбекистонлик қидирилмоқда


Жанубий кореялик полициячилар (иллюстратив сурат).

Жанубий кореялик полициячилар (иллюстратив сурат).

Жанубий Корея полицияси ўз юртдошларига ҳужум бўйича сўроқ қилинаётган куни прокуратура биносидан қочиб кетишга муваффақ бўлган ўзбекистонликни қидираяпти.

Yonhap ахборот агентлигининг хабар қилишича, 30 ёшли йигит март ва июнь ойларида бошқа ўзбекистонликларга ҳужум қилганликда гумонланиб қўлга олинганди.

Июль ойида қўлга олинган гумонланувчи сўроқ куни Кёнсан-Пукто вилоятининг Кимчхон шаҳри прокуратураси биносидан қочиб, яширинишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

Ҳозирда маҳаллий полициячилар қочоқ ўзбекистонликни қидириш билан машғул.

XS
SM
MD
LG