Линклар

Туркманистон президенти неваралари билан бирга янги қўшиқ ёзди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов икки невараси билан биргаликда ўзининг “Kalbymda sen” (Қалбимда сен) қўшиғи матнини ёзди. Туркман нашрлари хабарига кўра, бу қўшиқни ёзиш хаёли президентга ёшлик чоғларидаёқ келган. Бундан ташқари Бердимуҳаммедов ҳали сўзлари ёзилмаган мусиқий асарини якунлаётгани айтилмоқда.

Туркманистон президенти ўзининг мусиқий иқтидорини илк бор намойиш қилаётгани йўқ. 2011 йили у “Сенгадир оқ гулларим” қўшиғини ижро қилиб чиққан. Бердимуҳаммедов бир неча йил муқаддам ди-жейлик ролида ҳам чиққанди.

Туркманистон раҳбари мунтазам равишда ўз қаламига мансуб шеърларни эълон қилиб келади. Масалан, унинг “Олға, олға, фақат олға, менинг суюкли юртим - Туркманистоним” шеъри куйга солиниб, 2015 йил охирида тўрт минг киши жўровозлигида ижро қилинганди. Бугунги кунда “Олға, олға, фақат олға, менинг суюкли юртим - Туркманистоним” чақириғи Туркманистонда асосий шиор бўлиб ҳисобланади.

Бердимуҳаммедов 2007 йили президентликка сайланганидан бери 30 дан зиёд китоб ёзгани айтилади.

XS
SM
MD
LG