Линклар

ЕХҲТ арман расмийларини журналистларни ҳимоя қилишга чақирди


ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича мутасаддиси Дунья Миятович.

ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича мутасаддиси Дунья Миятович.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича мутасаддиси Дунья Миятович Арманистон расмийларини журналистлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда журналистларнинг полициячилар ёки жиноий унсурлардан муҳофазаланганини кафолатлайдиган чораларни таклиф қилишга чақирди.

Миятовичнинг Арманистон ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандянга йўллаган мурожаатида: “Арманистон расмийлари ҳуқуқ-тартибот идораларини журналистларга нисбатан босиқлик билан муносабатда бўлишга мажбур қиладиган чораларни кўриши ҳамда журналистларнинг полициячилар ёки жиноий унсурлардан муҳофазаланганини кафолатлаши мумкин бўлган чораларни таклиф қилиши лозим”, дейилади.

Миятовичга кўра, полиция журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳимоя қилиши шарт.

30 июль куни Ереванда содир бўлган тўқнашувлар чоғида воқеани ёритаётган 15 журналист, шу жумладан, Озодликнинг арман хизмати мухбири ҳам жабрланганди. Полиция томонидан намойиш тарқатилаётган пайтда журналистларга таёқ билан қуролланган фуқаровий кийимдаги шахслар ҳужум қилган. Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Том Кент матбуот вакиллари нисбатан бу зўравонликни қоралаб чиққан. У полиция бундан буён журналистлар хавфсизлигини таъминлашига умид билдирган.

XS
SM
MD
LG