Линклар

logo-print

Ўзбекистон Рио Олимпиадаси олтин медали учун энг кўп пул ваъда қилган 5 давлатнинг бири


Ўзбекистон Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида олтин медал олган спортчи учун энг кўп пул мукофоти ваъда қилган беш давлатнинг бири бўлди.

Ўзбекистон раҳбари Рио Олимпиадасида олтин мадални олган ўзбекистонлик спортчига 200 минг АҚШ доллари, кумуш медал олган спортчига 100 минг АҚШ доллари, бронза учун эса 75 минг АҚШ доллар ваъда қилган.

Медаллар учун энг кўп пул мукофоти ваъда қилган давлат эса Озарбайжондир.

Ушбу давлатнинг олтин медал олган спортчисига Боку ҳукумати ярим миллион доллардан кўпроқ пул мукофоти ваъда қилган.

Бразилиядаги 2016 йилги Олимпия ўйинлари 5-21 август кунларида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG