Линклар

Савченко украиналик асирлар озод этилиши талаби билан очлик эълон қилди


Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко Россия ва Донбасда ҳибсда ушлаб турилаётган ҳамюртларининг озод этилиши талаби билан очлик эълон қилганини билдирди.

Савченко асирлар озод этилмагунича очликни давом эттириш ниятида эканини таъкидлади.

Икки ой аввал Савченко Россия қамоғида икки йил ўтириши ортидан Украинага қайтиб келганди.

Россияда у икки журналистни ўлдирганликда айбланиб, 22 йилга қамалганди.

Қамоқдалиги пайти ҳам Надежда Савченко ўзи устидан адолатсиз судловга қарши бир неча марта очлик эълон қилганди.

XS
SM
MD
LG