Линклар

logo-print

Тошкент россияликлар орасида оммабоп бўлган шаҳарлардан бири


Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент МДҲда Россия сайёҳлари орасида оммабоп бўлган шаҳарлар рўйхатининг 7 поғонасини эгаллади. Мазкур рўйхат RoomGuru меҳмонхоналарни қидириш сервиси томонидан эълон қилинди.

Рўйхат россиялик сайёҳлар жорий йилнинг 1 январидан 31 июлигача меҳмонхоналарни қидиргани ва улардан жой олгани юзасидан ўтказилган ҳисоб-китобга таянган ҳолда тузилган.

Сервиснинг билдиришича, Тошкентга россиялик сайёҳлар ўртача 2.5 кунга келади ва меҳмонхоналар учун кунига ўртача 2 минг 400 рублдан ҳақ тўлайди.

Сервиснинг билдиришича, Россиялик сайёҳлар орасида оммабоп бўлган энг арзон шаҳар Бишкек ҳисобланади. Бу ердаги меҳмонхоналарда бир кун тунаш 1 минг 900 рублга тенг. Энг қиммат меҳмонхоналар эса Астанада мавжуд бўлиб, уларнинг бир кунлик ҳақи 3,5 минг рублни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG