Линклар

Қирғизистон Ўзбекистондан электр қуввати транзити қарамлигидан қутилмоқда


Қирғизистон Ўзбекистон ҳудудидаги ўзига қарашли электр узатиш линияларини ва симёғочларни олиб ташлади.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг маълум қилишича, Жалолобод вилоятига қарашли бўлган “Шокафтар-Ажақ-Қирғизистон” электр линиясининг 4 километрли қисми Ўзбекистон ҳудудидан ўтган, бу эса Қирғизистонни Ўзбекистонга қарам қилиб қўйган эди.

Қирғизистон томони мазкур линияни 5,5 километр масофада ўз ҳудудида қайта қуриб, 2 август куни Ўзбекистондаги электр узатиш линияларини ва симёғочларни демонтаж қилган.

Бундан аввалроқ Қирғизистон Ўзбекистондан бўлган электр транзитии қарамлигидан қутилиш учун Хитой кўмагида ўз ҳудудида Датқа-Кемин электр узатиш линиясини барпо этган эди.

XS
SM
MD
LG