Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари мамлакатда наркотик моддалар савдоси билан ноқонуний шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди.

Новости агентлигининг 2 август куни хабар беришича, гуруҳ 7 одамдан иборат бўлган.

“Мазкур иш ўтган ҳафтада судга ўтказиб берилди, тергов пайтида етти кишидан иборат бўлган наркогуруҳ фаолияти билан боғлиқ 8 жиноят аниқланди”, деб билдирди Новости агентлигига Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манба.

Унга кўра, Ўзбекистон ватандошларидан иборат бўлган гуруҳ Тожикистондан сотиб олинган афюн, наша ва героинни Ўзбекистон ҳудуди орқали Қозоғистон ва Россияга етказиб турган.

Оператив амалиёт пайтида гуруҳ аъзоларидан 23,5 килограмм наркотик модда мусодара қилинган.

XS
SM
MD
LG