Линклар

Ўшда Сурияга кетаётганда қўлга олинган шахснинг қариндошлари ҳам жиҳодчилар экани аниқланди


Ўшда Сурияга кетишга ҳаракат қилганликда айбланиб қўлга олинган 20 ёшли шахснинг яқин қариндошлари жиҳодчилар экани аниқланди.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, 1 август куни Ўш аэропортида қўлга олинган йигит тергов пайтида акаси, опаси ва яна бир қариндоши Сурияда жиҳодчилар сафида эканини тан олган.

Қўлга олинган шахснинг Интернетдаги саҳифаларидан Суриядаги жиҳодга ундалган 47та аудио ва видео чақириқ топилган.

Ўш аэропортида қўлга олинган йигит Боткен вилояти Лайлак туманида яшаган. Хавфсизлик хизматлари унинг дастлаб Россияга, кейин Туркия орқали Сурияга кетаётгани тўғрисида маълумотларни қўлга киритганидан сўнг йигитни қўлга олган.

XS
SM
MD
LG