Линклар

Эрон президенти Ғарбни ўз мажбуриятларини бажармаётганликда айблади


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний дунёнинг етакчи давлатларини Теҳрон ядровий дастурини чеклаш юзасидан ўтган йили эришилган тарихий шартномани бажармаётганликда айблади.

Руҳоний сешанба куни давлат телевидениясида қилган чиқишида Эронга нисбатан барча санкцияларнинг олиб ташланмагани мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Руҳоний ўз сўздиа Эрон шу кунгача хориж банкларида музлатиб қўйилган активларини ололмаётганини, АҚШ Конгресси ҳамда Исроил ядровий шартноманинг тўла бажарилишига тўсиқлар қўйиб келаётганини айтди.

Унинг айтишича, агар чекловлар тўла бартараф этилса, Эрон янада кўпроқ нефть экспорт қилиш қудратига эга бўлар эди.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти расмийлари 2 август куни ҳукумат Эрон шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажараяпти, деб ҳисоблашини маълум қилди.

Эрон ва етакчи давлатлар ўртасида Теҳрон ядровий дастурини чеклаш бўйича шартнома ўтган йили имзоланган эди. Ғарб Теҳрон ўз дастурини чеклаши эвазига Эронга нисбатан жорий этилган халқаро санкциялар бекор қилинишини ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG