Линклар

Эрдўғон давлат тўнтариши сценарийси хорижда ёзилганини айтди


Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон яқинда Анқарада амалга ошмай қолган давлат тўнтариши уринишининг сценарийси “хориж давлатларида” ёзилган, деб баёнот берди ҳамда Ғарб давлатларини террорчилик ва давлат тўнтаришларини қўллаб-қувватлаётганликда айблади,

2 август куни Анқарада чиқиш қилган Эрдўғон 16 июлдаги давлат тўнтариши уюштирувчиси сифатида айбланаётган уламо Фатхулло Гуланни АҚШ Туркия топширишга рози бўлмаганини танқид қилиб, бундай вазиятда Туркия ва АҚШ ҳамкорлиги истиқболига ишонмаслигини айтди.

1999 йилдан бери АҚШда яшаётган Фатхулла Гулан эса давлат тўнтариши уринишини қоралаб, мазкур воқеага алоқадор эмаслигини айтиб келмоқда.Давлат котиби Жон Керри Туркия Гуланнинг айбдор эканини исботловчи аниқ далилларни тақдим этсагина уни Анқарага топширилишини билдирган.

Туркияда давлат тўнтариши муваффақиятсиз якунланганидан сўнг 10 минг одам қамоққа олинган, 70 мингга яқин давлат хизматчиси, полициячи ва ҳарбий ишдан бўшатилган.

2 август куни Анқара ҳарбий госпиталининг 50 шифокори, футбол жамоаларининг 94 ҳаками ва уларнинг ёрдамчилари Гулан билан алоқадорликда гумонланиб ҳибс қилингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG