Линклар

Жанубий Қозоғистондаги этник тўқнашув ортидан 34 одам қамоққа олинди


Дихан қишлоғидаги ёндириб юборилган уйлар.

Дихан қишлоғидаги ёндириб юборилган уйлар.

Жанубий Қозоғистон вилоят полицияси этник тўқнашувлар эҳтимолининг олдини олиш мақсадида 30дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакилларини қўлга олди.

Ҳибслар этник тожиклар ва қозоқлар ўртасидаги тўқнашувдан сўнг таранглик сақланиб қолинаётган бир пайтда амалга оширилди.

Расмийларга кўра, 2 август куни номаълум шахслар Ғани Муратбоев қишлоғида бир дўкон ва Дихон қишлоғида бир автомашина ҳамда икки уйга ўт қўйганидан сўнг 34 кишини қамоққа олган.

1 август куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сейфуллина қишлоғида этник тожиклар ва қозоқлар ўртасида тўқнашув юз берган эди. Тўқнашувга тожик ўсмири гўёки қозоқ қизалоқни зўрлагани тўғрисидаги миш-мишлар сабаб бўлган.

Полиция расмийси 1 август куни тиббий экспертиза қизалоқ зўрлангани тўғрисидаги шубҳаларни тасдиқламаганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG