Линклар

АП: Ўзбекистон ва Қозоғистон диссидентларга қарши курашда кибер мосламалардан фойдаланмоқда


Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа авторитар ҳукуматлар Ғарб ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари ишлатган кибер мосламаларни сотиб олган ва улардан диссидентларга қарши фойдаланмоқда, дея хабар беради Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

Агентликка кўра, тадқиқотчилар 2000 йилдан бошлаб Verint ва Nice Systems каби компаниялар Ўзбекистон ва Қозоғистон нинг махсус хизматларига кузатиш жиҳозларини сотганини аниқлаганлар.

Хусусан, тилга олинган икки компаниянинг исроиллик техниклари техник ёрдам ва таъмирлаш ишлари учун Тошкентга сафар қилган.

Исмлари келтирилмаган ўзбекистонлик диссидентлар сўзларига кўра, ушбу жиҳозлар Ўзбекистон хавфсизлик хизматларига телефон суҳбатлари ёки эмейл ёзишмаларида "нозик масалалар"дан сўз очган одамларни тезлик билан топиш ва қамоққа олиш имконини берди.

Ўтган 20 йил ичида Ўзбекистон "репрессив ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун минглаб одамларни қамоққа ташлади," дейилади Human Rights Watch ташкилотининг ўтган йилги ҳисоботида.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, технологиялар воситасида ушланган одамлар калтакланган, қамоққа олинган ва қийноққа солинган.

Айни пайтда, Reuters ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон ҳукуматига ишлайдиган хакерлар мамлакатдан чиқиб кетган диссидентларнинг адвокатлари ва шериклари компьютерларига вирус юқтиришга ҳаракат қилганлар.

XS
SM
MD
LG