Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси мамлакат жанубидаги Қўрғон-Теппа шаҳрида контракт асосида хизмат қилаётган россиялик бир ҳарбий ўлдирилганини тасдиқлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, рус аскари Қўрғон-Теппадаги кўнгил очар клублардан бирида келиб чиққан жанжал натижасида ўлдирилган.
Хабарга кўра, у ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида бошланган даҳанаки жанжал муштлашувга айланган.
Жанжал сабаблари аниқланаётир.
"Аскар ўлими юзасидан тергов иши қўзғатилган. Терговни ҳарбий база раҳбарияти ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари биргаликда олиб боришмоқда", деб айтди Россия Марказий ҳарбий округининг расмий вакили полковник Ярослав Рощупкин.