Линклар

Британия пойтахти Лондон мэрига кўра, 3 августдан бошлаб Лондон кўчаларида қуролланган полициячилар сони оширилади.

Янги тартибга кўра, қуролли полициячилар Лондоннинг жиноят даражаси йуқори бўлган ҳудудларида доимий патрул хизматини йўлга қўядилар.

Лондон мэрининг айтишича, патрул хизмати асосий эътиборни сайёҳлар гавжум бўлган жойларга қаратади.

Лондон мэри Содиқ Хонга кўра, бундай чораларнинг олинишига охирги пайтларда Еврўпода террорчилик ҳужумлари кўпайгани сабаб бўлган.

Охирги ойларда Франция ва Германияда кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган қуролли ҳужумлар амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG