Линклар

3 августда Вашингтонда АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати ташқи ишлар вазирлари мулоқоти бошланди.

C5+1 деб номланган мулоқотга 2015 йил Самарқанд шаҳрида бошланган эди.

Вашингтондаги учрашувда минтақавий хавфсизлик, иқтисодий интеграция, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши ҳамда инсонпарварлик ёрдами мавзуларига алоҳида эътибор қатилади, дея хабар беради "Америка Овози".

АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати ташқи ишлар вазирлари шунингдек Самарқандда келишиб олинган беш лойиҳа истиқоболини ҳам муҳокама қиладилар: савдо, нақлиёт, экология ва иқлим, маданий ҳамкорлик ва ислоҳотларни чуқурлаштириш.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри учрашувни очаркан МО ташқи ишлар вазирлари билан муҳокама қилинадиган муҳим мавзуларга тўхталиб ўтди.

Унга кўра, Самарқандда C5+1 анжумани ва унда қабул қилинган лойиҳалар режаси юзасидан батафсил суҳбат бўлишини айтди.

XS
SM
MD
LG