Линклар

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпия ўйинлари доирасида 3 август куни илк мусобақалар – аёллар футбол терма жамоалари ўртасида саралаш ўйинлари бошланди.

Олимпиаданинг расмий очилиш маросими икки кундан кейин бўлиб ўтади.

Швеция ва Жанубий Африка Республикаси футболчилари ўртасида ўтказилган кечаги ўйинда 60 минг киши сиғадиган ўйингоҳ ўриндиқларининг аксарияти бўш турди. Учрашувда Швеция терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эркаклар жамоалари ўртасидаги дастлабки футбол ўйинлари 4 август куни бошланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG