Линклар

Салафийлик тарғиботида айбланган икки қирғизистонлик Россиядан бадарға қилинди


Радикал ислом тарғиботида гумонланган икки қирғизистонлик жаримага тортилиб, Россиядан бадарға қилинди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг билдиришича, шахси очиқланмаётган бу икковлоннинг Россияга кириши беш йилга тақиқланган. ФХХ маълумотига кўра, улар Россиянинг Челябинск вилоятида маҳаллий аҳоли орасида салафийлик ғояларини тарқатиб юрганлар.

Постсовет ўлкаларининг бир қанчасида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам салафийлик экстремистик оқим ўлароқ кўрилади.

Қирғизистонда салафийликнинг ўзи расман экстремистик оқим деб қаралмаса ҳам, бу оқим мансублари, масалан, Саид Бурятский (А.Тихомиров) даъватлари суд қарори билан экстремистик деб топилган.

XS
SM
MD
LG