Линклар

logo-print

АҚШда ИДга алоқадорликда гумонланган полициячи қўлга олинди


Вашингтон транспорт полицияси департаменти ходими “Исломий давлат” гуруҳига кўмаклашишга уринганликда гумонланиб қўлга олинди.

Адлия вазирлиги тахминига кўра, 36 ёшли Николас Янг мобил телефонлар балансини тўлдириш учун совға картаси кодини олган. Бу карталардан экстремистлар ўз сафига янги аъзоларни жалб қилиш мақсадида фойдаланган.

Янг кодларни ўзини ИД жангариси сифатида кўрсатган Федерал қидирув бюроси информантига йўллагани тахмин этилмоқда. АҚШ расмийлари Янг Муаммар Қаддафий режимини ағдариш чоғида Ливияга бориб, исёнчилар сафида бўлганини ҳам иддао қилмоқдалар.

У қуролли гуруҳ сафига қўшилган пайтда Федерал қидирув бюросининг жангарилар ичида бўлган агенти билан учрашгани ҳамда унга ҳуқуқ-тартибот идоралари таъқибидан қандай қочиш йўлларини тушунтиргани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG