Линклар

Буюк Британия пойтахти Лондонда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс ҳужуми оқибатида бир аёл ҳалок бўлди, беш киши тан жароҳати олди. Ҳужум 3 август оқшомида шаҳар марказида содир этилган.

Гумонланувчи ҳужум содир этилган Рассел-сквер олдида тун ярмига яқин қўлга олинган. Полиция ҳодиса юзасидан террор хуружи версияси ҳам кўриб чиқилаётганини билдирган.

Ҳужум содир этилган ҳудуд полициячилар томонидан қўриқланмоқда. Ҳужум жойи яқинида Британия музейи ва Лондон университети жойлашган.

XS
SM
MD
LG