Линклар

Татьяна Каримова Япония Бош вазири рафиқасини кутиб олди


Ўзбекистон президентининг рафиқаси Татьяна Каримова Япония Бош вазири рафиқаси Акиэ Абэ билан Тошкентда.

Ўзбекистон президентининг рафиқаси Татьяна Каримова Япония Бош вазири рафиқаси Акиэ Абэ билан Тошкентда.

Маҳаллий нашрларнинг ëзишича¸ 3 август куни Япония санъат ва маданият намояндаларидан иборат делегация Тошкентга келган.

Айни соҳада Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тошкентга келган делегация таркибида Япония Бош вазири рафиқаси Акиэ Абэ ҳам бор.

Япония Бош вазири рафиқасини Тошкент аэропортида Ўзбекистон президенти рафиқаси Татьяна Каримова кутиб олган.

Ўзбекистонга сафар доирасида япон делегациясининг Тошкентдаги японлар қабристонини зиëрат қилиши¸ Амалий санъат музейига бориши¸ шунингдек¸ қурилишида 2-жаҳон уруши даврида асир олинган японлар ҳам қатнашган Алишер Навоий номли академик театр махсус концертини томоша қилиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG